Канадада 10 кишини ўлдиришда гумонланган шахс ушланди
Олам
−
08 Сентябрь 2022
8126Канада полицияси кеча, 7 сентябрь куни жорий йилнинг 4 сентябрь куни содир этилган бир қатор қотилликлар бўйича ягона тирик гумонланувчини қўлга олди. 30 ёшлардаги эркак Канаданинг марказий қисмидаги Саскачеван провинциясидаги Ростерн шаҳри яқинида қўлга олинди.
Тергов маълумотларига кўра, у акаси билан 13 хил жойда, жумладан, James Smith Сree Nation қўриқхонаси ва Велдон қишлоғида жиноят содир этган. Ҳаммаси бўлиб 10 нафар маҳаллий аҳоли вакили ҳалок бўлган, 18 нафари пичоқланган.
Гумонланувчининг акасининг жасади 5 сентябрь куни топилган бўлиб, полициянинг фикрича, унда ўзига ўзи етказиши мумкин бўлмаган жароҳатлар топилган.
Ҳибсга олинган шахс ҳуқуқ-тартибот идораларига 20 йилдан бери таниш. Вояга етганидан сўнг у 59 та ҳуқуқбузарлик, жумладан, ўғирлик ва зўравонлик содир этган. Ўсмирлик давридан бери у спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддалар билан боғлиқ муаммоларга дуч келади. 14 ёшида у кокаин истеъмол қила бошлаган.
Аввалроқ Канаданинг Саскачеван провинциясида қуролланган икки киши одамларга ҳужум қилиб, 10 кишини ўлдиргани ҳақида хабар берган эдик. Улар воқеа жойидан қочиб кетганди.
LiveБарчаси