Канадада қуролли ҳужум оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Кеча, 4 сентябрь куни Канадада икки қуролли шахс одамларга ҳужум қилиши оқибатида 10 киши вафот этди, 15 киши эса яраланди. Бу ҳақда CBC News хабар бермоқда.

Канаданинг марказий қисмидаги Саскачеван провинциясида қуролланган икки киши одамларга ҳужум қилган. Ҳужумлар провинциядаги Жеймс Смит Кри Нэйшн (James Smith Сree Nation) ҳинд қўриқхонасида, шунингдек, Уэлдон қишлоғида содир бўлган.

Саскачеван полицияси раҳбари Ронда Блэкморнинг сўзларига кўра, қурбонлар сони ортиши мумкин.

Ҳужумда икки эркак – Дэмиен ва Майлза Сандерсов исмли шахслар гумонланмоқда. Маълум бўлишича, улар 31 ва 30 ёшда. Гумондорлар қочишга муваффақ бўлган. Ҳозирда полиция уларни қидирмоқда.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари жиноятлар содир бўлган ҳудудда фавқулодда ҳолат эълон қилган.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

88

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг