Канада Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди
Олам
−
28 Октябрь 2022
2995Канада ҳукумати Россия Федерациясининг яна 35 жисмоний ва 6 юридик шахсига шу жумладан “Газпром” раҳбарларига нисбатан санкциялар киритди. Бу ҳақда бугун, 28 октябрь куни Канада Бош вазири Жастин Трюдо Виннипегда (Манитоба) Канада-Украина ҳамжамияти аъзолари олдида сўзлаган нутқида маълум қилди. Унинг нутқи миллий телеканаллар орқали намойиш этилди.
“Бугун биз яна 35 кишини ушбу рўйхатга қўшмоқдамиз, улар орасида “Газпром” давлат энергетика компаниясининг нуфузли раҳбарлари ҳам бор ва биз энергетика соҳасидаги олти компанияга нисбатан санкциялар қўллаяпмиз”, дейди у.
Кейинчалик маълум бўлишича, “Газпром” директорлар кенгаши раиси Виктор Зубков, Россия Федерацияси ҳукумати раиси ўринбосари Александр Новак, Россия Федерацияси саноат ва савдо вазирлиги раҳбари Денис Мантуров ва Россия Федерацияси Энергетика вазири Николай Шульгинов чекловлар остида қолди.
Канада ташқи ишлар вазирлиги сайтида Оттаванинг Москвага қарши санкциялари бўлимида ёзилишича, рўйхатга “Лукойл”, “Трансойл” ва “Согаз” ҳам киради.
LiveБарчаси