Канада Бош вазири ўлкада исломофобия кучайиб бораётганидан хавотир билдирди (фото)
Олам
−
01 Февраль 2024
875830 январь, сешанба куни Канада Бош вазири Жастин Трюдо Канадада яшовчи мусулмонлар билан учрашди. Бу ҳақда Канада етакчиси ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.
"Сўнгги ойларда Канадада мусулмонларга нисбатан нафрат сўзлари, камситиш ва исломофобия даҳшатли даражада ўсди", деган Трюдо.
Унинг қайд этишича, ҳеч бир мусулмоннинг муаммолари эътибордан четда қолмайди.
“Ўтган бир неча ой мусулмон ва араб канадаликлар учун осон бўлмади. Бугун мен билан гаплашган ва мен билан муаммоларини баҳам кўрганлар – сизнинг дардингиз, қўрқувингиз ва азобингиз эътибордан четда қолмади. Мен сизни эшитаман ва барчасини яхшилаш учун фаолиятимизга жиддий ёндашаман”, деган у.
Канаданинг Квебек шаҳридаги масжидга ҳужумдан етти йил ўтиб, мусулмон жамоа билан учрашар экан, Трюдо улар билан бирга бўлиши, жамиятдаги исломофобия иллатини йўқ қилишда елкадош эканини айтди.
“Биз мусулмон дўстларимиз ва қўшниларимиз билан биргамиз. Исломофобияни йўқ қилиш ва сизнинг жамоаларингиз, уйларингиз, ибодатхоналарингизнинг хавфсизлигини таъминлашга содиқ қоламиз”, деган 52 яшар Канада Бош вазири.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трюдо Эронни дунёни беқарорлаштиришда айблаган эди.
LiveБарчаси