Камондан отиш бўйича ёшлар ўртасида чемпионат старт олди
Спорт
−
01 Апрель 2019
3673Бугун Самарқанд шаҳрида камондан отиш бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди.
МОҚ Матбуот хизмати хабарига кўра, 20 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида ташкил қилинаётган мазкур Республика биринчилигида 100 дан зиёд ёш мерганлар ўз маҳоаратини намойиш этишади.
Мусобақа регламентига кўра, камончилар 70 метр узоқликдаги масофада жамоавий ва микст йўналишида баҳслашади. Мусобақада мезбонлардан ташқари Фарғона, Сурхондарё, Навоий, Тошкент шаҳри ва вилояти вакиллари ҳам иштирок этишмоқда.
Маълумот учун, мазкур чемпионат 3 апрелгача давом этади. Мусобақада ғолибликни қўлга киритган спортчилар қитъа ва жаҳон биринчиликларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишади.
LiveБарчаси