Камилла Раҳимова “US Open” учинчи даврасига йўл олди

Спорт

image

Кеча, 2 сентябрь куни ўзбекистонлик теннисчи Камилла Раҳимова (жаҳон рейтингида 92-ўрин) АҚШ очиқ чемпионатида навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.

Иккинчи даврада испаниялик Оксана Селехметовага (93) қарши кортга чиққан  Камилла Раҳимова дастлабки сетни 6:3 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. Раҳимованинг тўлиқ устунлиги иккинчи сетда ҳам давом этди ва у рақибасини 6/0 ҳисобида мағлуб этиб, қийинчиликсиз кейинги босқичга йўл олди.

Эндиликда учичи даврада Камилла Раҳимовага сўнгги икки йилда кетма-кет мазкур турнирда чемпион бўлган жаҳон рейтинги етакчиси, белоруслик Арина Соболенко рақиблик қилади.

Маълумот учун, “US Open” мавсумнинг сўнгги “Катта дубулға” турнири бўлиб, жорий йилнинг  13 сентябрга қадар Нью-Йоркда ўтказилади. Мусобақа қаттиқ қопламали кортларда бўлиб ўтади. Ўтган мавсумда испаниялик Карлос Алькарас мусобақа ғолиблигини қўлга киритганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг