Камилла Раҳимова Майами турнирини муваффақиятли бошлади

Спорт

−

image

Кеча, 16 март куни АҚШнинг Майами шаҳрида WTA 1000 тоифасига кирувчи “Miami Open” турнири старт олди. Мусобақанинг саралаш босқичи дастлабки баҳсида Камилла Раҳимова ғалаба қозонди.

Умумий мукофот жамғармаси 9 млн 415 минг 725 долларни ташкил этадиган турнирнинг саралаш баҳсларида Ўзбекистоннинг биринчи ва иккинчи ракеткалари – Камилла Раҳимова ҳамда Мария Тимофеева ҳам кортга чиқди. 

Камилла Раҳимова дастлабки саралаш баҳсида франциялик Леолия Жанжанга қарши кортга чиқди. Биринчи сетни тай-брекда бой берган Раҳимова кейинги икки сетда қайтиш амалга ошириб 6/7(1), 7/5, 6/0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Мария Тимофеева эса саралашнинг дастлабки учрашувида австралиялик Лулу Сунга 4/6, 6/7(5) ҳисобида имкониятни бой берди ва мусобақадаги иштирокини якунлади.

Энди бугун, 17 март куни Раҳимова турнирнинг асосий босқичига йўлланма берувчи баҳсида дунёнинг 68-ракеткаси, австралиялик Талиа Гибсонга қарши кортга чиқади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг