Камерунда мактаб ўқувчи ва ўқитувчилари ўғирлаб кетилди
Олам
−
04 Ноябрь 2020
5517Камеруннинг шимоли-ғарбида, камида 11 ўқитувчи ва бошланғич мактаб ходимлари мамлакатнинг инглиз тилида сўзлашадиган жойидан бўлган сепаратистлар томонидан ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда “ Синьхуа” хабар бермоқда.
"Қуролланган одамлар Кумбо шаҳридаги мактабга бостириб кириб, бир гуруҳ ўқитувчилар ва мактаб ўқувчиларини олиб кетишди. Кейин улар болаларни ҳеч қачон мактабга қайтмасликларини айтиб қўйиб юборишди", деди маҳаллий полиция вакили.
Жорий йилнинг октябрь ойида коронавирус пандемияси сабабли қатор чекловлар бекор қилинганидан сўнг, Камерунда мактаблар қайта тикланар экан, мамлакатнинг ўша қисмида фаолият юритаётган айирмачилар ҳукуматдан сиёсий имтиёзларни талаб қилиб, иш ташлаш билан таҳдид қилишди. 24 октябрь куни қуролли шахслар Камеруннинг шимоли-ғарбидаги мактабга ҳужум қилиб, саккиз нафар ўқувчини ўлдирди.
Камерун жамоалараро инқирозни бошдан кечирмоқда. Мамлакатнинг 22 миллион аҳолисининг асосий қисми француз тилида сўзлашади, аммо уларнинг бешдан бир қисми тарихий жиҳатдан инглиз тилидан фойдаланади. Чунки улар мустамлака даврида Британия империяси томонидан назорат қилинган ғарбий ҳудудларда яшайди.
LiveБарчаси