Камёб воқелик: Ўзбекистон 5 ойдан бери олтин экспорт қилмаяпти
Жамият
−
22 Февраль 2021
14425Ўзбекистон беш ойдан бери олтин экспорт қилмаган, яъни, сўнгги бор мамлакат август ойида олтин сотган. Бу сўнгги 3 йил ичида илк бор рўй берди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот тақдим этди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Ўзбекистон экспортининг 43,5 фоиз улушини олтин ташкил қилганди.
2020 йилнинг 10 ойи давомида 5 млрд 804,4 млн долларлик олтин сотилган ва энг экспортбоб маҳсулот бўлган. Бу ўтган йилгига қараганда 43,5 фоизга кўп эди.
2021 йил январь ойида эса асосий экспорт саноат (35,7 фоиз), озиқ-овқат маҳсулотлари (11 фоиз) ва кимёвий моддалар (8,9 фоиз) бўлди.
Маълум қилинишича, олтин сотилмаганини республика ташқи савдо айланмасининг 657,6 млн долларга ёки 22,2 фоизга қисқаргани билан изоҳлаш мумкин.
Ўзбекистон олтин сотишни 2020 йилнинг сентябрь ойидан тўхтатган.
LiveБарчаси