Ўзбекистон 10 ойда қанча олтин сотиб, қанча харид қилгани маълум бўлди
Local
−
24 November 2020 11739 1 minute
2020 йилда Ўзбекистон экспортининг 43,5 фоиз улушини олтин ташкил қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасининг 2020 йил январь-октябрь ойлари давомидаги ташқи савдо айланмаси ҳақидаги маълумотида келтирилган.
Ўтган 10 ой давомида 5 млрд 804,4 млн долларлик олтин сотилган ва энг экспортбоб маҳсулот бўлган. Бу ўтган йилгига қараганда 43,5 фоизга кўп.
Экспорт бўйича иккинчи ўринни саноат маҳсулотлари эгаллади. Январь-октябрь ойларида 2 млрд 341,6 млн долларлик саноат маҳсулотлари экспорт қилинган ва жами экспортнинг 17,6 фоизига тенг бўлган.
Январь-октябрь ойлари бўйича Ўзбекистон импортининг ҳажми 16,7 миллиард долларни ташкил қилиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 84 фоизга тенг бўлди.
Импорт таркибида энг катта улуш, машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари (37,8 фоиз), саноат товарлари (17,2 фоиз) ҳамда кимёвий воситалар ва бошқа тоифаларга киритилмаган шунга ўхшаш маҳсулотлар (14,0 фоиз) ҳисобига тўғри келди. Шунингдек, 25,3 миллион доллар олтин ҳам импорт қилинган.