Каллас Хитойни Россияни қўллашни тўхтатишга чақирди

Олам

image

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас Хитой компанияларини Украинадаги урушда Москвани қўллаб-қувватлашни тўхтатишга чақирди, чунки бу ҳаракатлар “Европа хавфсизлигига жиддий таҳдид солади”. Бу ҳақда у кеча, 2 июль куни Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И билан Брюсселда ўтказган Европа Иттифоқи-Хитой стратегик мулоқотининг 13-йиғилишида маълум қилди.

Европа ташқи ҳаракатлар хизматининг хабарига кўра, Каллас Пекиндан Россия ҳарбий-саноат комплексига “барча моддий ёрдам кўрсатишни зудлик билан тўхтатишни” ва “БМТ Низомини тўлиқ ҳурмат қилиш асосида Украинада тўлиқ ва сўзсиз ўт очишни тўхтатиш, адолатли ва мустаҳкам тинчликни” қўллаб-қувватлашни талаб қилган.

Европа дипломатияси раҳбари, шунингдек, Хитойни Европа Иттифоқи билан иқтисодий муносабатлар мувозанатини тиклашга ва ўзаро бозорга киришни яхшилашга чақирди. Бундан ташқари, у Хитой “Европа компаниялари учун жиддий хавф туғдирадиган ва глобал таъминот занжирларининг ишончлилигига таҳдид соладиган ноёб ер металлари бўйича экспорт чекловларини” тўхтатиши кераклигини таъкидлаган.

ЕИ-Хитой саммити 24-25 июль кунлари Пекинда ўтказилиши режалаштирилган, унда Брюссель ва Пекин дипломатик муносабатларнинг 50 йиллигини нишонлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Европа Хитой Ван И Кая Каллас

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг