Калифорниядаги ёнғинларда ҳалок бўлганлар сони 24 кишига етди
Олам
−
13 Январь
3679АҚШнинг Калифорния штатидаги ўрмон ёнғинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 24 кишига етди. Бу ҳақда Лос-Анжелес округи суд-тиббий экспертиза бюроси хабар берди.
Қайд этилишича, округнинг шимоли-шарқий қисмида жойлашган Итон ҳудудида 16 киши ҳалок бўлган бўлса, шаҳарнинг ғарбий қисмидаги Палисейдс туманида яна саккиз киши ҳаётдан кўз юмган.
CBS News'га кўра, келгуси кунларда шамолнинг кучайиши ва об-ҳаво шароитининг мураккаблашиши сабабли ёнғинлар давом этиши мумкин.
Маълумот учун, Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари 7 январдан бери давом этмоқда. Офат Лос-Анжелес округига, жумладан Пасифик Палисейдс, Алтадена ва Малибу ҳудудларига таъсир кўрсатган. Кейинчалик ёнғин Итон, Ҳерст ва бошқа ҳудудларга ҳам тарқалган.
Жами ёнғинлар 40 минг акр (16 минг гектардан ортиқ) майдонни қамраб олган. CBS News маълумотларига кўра, ёнғинлар сабабли 100 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган.
Калифорния губернатори Гэвин Ньюсом бу ёнғинларни зарар кўлами жиҳатидан АҚШ тарихидаги энг катта табиий офатлардан бирига айланиши мумкинлигини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда дрон Лос-Анжелес ҳудудида ўрмон ёнғинлари билан курашаётган CL-415 Сuper Scooper самолёти билан тўқнашиб кетган эди. Ҳодиса оқибатида самолётнинг қаноти шикастланган, бу эса уни таъмирлашни кутмасдан, тўлиқ ишдан чиқарган. Самолёт ерга қулаган ва ёниб кетган.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь
Доллар курси пастлади.
14 Январь