Калдеронни ютган Ғиёсов менга ютқазган – Эргашев

Спорт

image

Бокс бойича IBF камари учун мажбурий даъвогар Шоҳжаҳон Эргашев проф боксда Шаҳрам Ғиёсовга имкониятни бой берган америкалик Харолд Калдерон билан машғулот ўтказди. Бу ҳақда боксчи ўз Instagram саҳифасида маълум қилди.

Унга кўра, Харолд Калдерон ўзбекистонлик боксчининг олдига шогирдликка тушиш мақсадида келган. 

“Укам мендан бокс ўргангани келди, чунки у яқинда ютқазган болани мен анча олдин ютиб қўйганман. Энди янги шогирдимга секин-секин бокс сирларини ўргатиб бораман”, дейди Эргашев.

Ҳозирда супер енгил вазн тоифасида IBF камари соҳиби пуерто-риколик Сабриель Матиасга мажбурий рақиб сифатида буюрилган Шоҳжаҳон мазкур жанг учун машғулотларни АҚШда давом эттирмоқда. Унга ҳамроҳлик қилаётган спортчи эса жорий йилнинг 17 июнь куни айнан шу вазндаги бошқа бир ўзбек боксчиси Шаҳрам Ғиёсовга очколар эвазига ютқазган Харолд Калдерон ҳисобланади. 

Маълумот учун, ижтимоий тармоқларда тез-тез баҳслашиб турадиган Шаҳрам ва Шоҳжаҳон ўртасидаги ҳақиқий жанг бир муддат олдин, ҳаваскор боксда бўлиб ўтган. Ушбу жангда  Шоҳжаҳон Эргашевнинг қўли баланд келган. Спортчилар ўртасида бўлиб турадиган треш-токларга ҳам айнан ўша жанг натижаси сабаб қилиб кўрсатилади. Катта эҳтимол билан Эргашев эски танишига ҳаваскор боксдаги мағлубият аламини олиш имкониятини бериш истагида.


Мақола муаллифи

Теглар

Шоҳжаҳон Эргашев Шаҳрам Ғиёсов Харолд Калдерон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг