Калбажарда мина портлади. Бир ҳарбий қурбон бўлди

Олам

image

Озарбайжоннинг Арманистон билан чегарадош Калбажар вилоятида пиёдаларга қарши ўрнатилган мина портлаб, саккиз киши, жумладан, тўрт нафар ҳарбий хизматчи жароҳатланди. Улардан бири вафот этди. Бу ҳақда бугун, 14 декабрь куни Республика Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар берди. 

“14 декабрь куни тахминан соат 18:00да (Тошкент вақти билан 19:00) Қалбажар вилояти ҳарбий прокуратурасига саккиз киши минада портлагани ҳақида хабар келиб тушди”, дейилади баёнотда. 

Агентлик маълумотларига кўра, жароҳатланганларнинг тўрт нафари Қалбажар тумани Чирағ қишлоғида таъмирлаш-қурилиш ишлари билан шуғулланувчи компания ходимларидир. Бундан ташқари, воқеа жойига жўнатилган тўрт нафар ҳарбий хизматчи минада портлаган, улардан бири ҳалок бўлган. 

“Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади Бош прокуратура хабарида.

Озарбайжон Қорабоғда давом этган қарийб 30 йиллик Арманистон истилосида даврида Ереван ҳудудларни тўлиқ миналаштиргани ва ҳамон портловчи моддалар жойлаштирилган ҳудудлар харитасини бермай келаётганини даъво қилади. ТИВ жорий йилнинг август ойидан буён Арманистон-Озарбайжон чегарасининг Калбажар ва Лочин йўналишларида 1119 та, Қорабоғ иқтисодий райони ҳудудида 1609 та мина топилгани ва зарарсизлантирилганини маълум қилган

ТИВ маълумотларига кўра, 2020 йилда иккинчи Қорабоғ уруши тугаганидан бери 268 Озарбайжон фуқароси миналардан жабр кўрган, 45 киши ҳалок бўлган, улардан 3 нафари журналист ва 35 нафари тинч аҳоли вакиллари. 


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон-Арманистон

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made