Кафедаги портлашда 7 киши ҳалок бўлди (видео)

Олам

image

Қозоғистоннинг Оқмўла вилоятида кафе портлаши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Казинформ” хабар берди.

Маълум бўлишича, бугун, 27 февралга ўтар кечаси Шучинск шаҳридаги беш қаватли турар-жой биносига уланган кафеда газ-ҳаво портлаши содир бўлган.

Тезкор маълумотларга кўра, жами 26 киши жароҳат олган, улардан 7 нафари вафот этган. Қурбонлар орасида 16 ёшли қиз ҳам бор.13 киши Бурабай туман касалхонасига ётқизилган. 6 киши амбулатория кузатувига қўйилган. Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан қўшимча тиббий гуруҳлар тузилгани айтилган.

“Барча зарур ресурслар сафарбар қилинди. Мутахассислар, дори-дармонлар ва тез тиббий ёрдам самолётлари зарар кўрган ҳудудга юборилди. Воқеа жойида минтақавий ишчи гуруҳ ишламоқда. Ҳодиса сабаби ўрганилмоқда. Оқмўла вилояти ҳокимлиги марҳумларнинг оилалари ва жароҳатланганларга барча зарур ёрдамни кўрсатади”, дейилган ҳокимлик берган хабарда.

Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг маълумотларига кўра, асосий жароҳатлар турли даражадаги, майдон ва чуқурликдаги термик куйишлардир. Беморларнинг аҳволи доимий тиббий назорат остидалиги айтилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида газ-ҳаво аралашмаси чақнаб портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу ҳодиса оқибатида 1 киши ҳалок бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон портлаш Оқмўла

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг