Кадастр тизимида ўзгаришлар бўлади
Жамият
−
26 Декабрь 2019
10758Кадастр ва геофазовий ахборот агентлиги ташкил этилади. Бу ҳақда Президентнинг бу ҳақдаги қарори лойиҳасида келтириб ўтилган.
Лойиҳага кўра, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография негизида ва давлат кадастри давлат қўмитаси қошида Кадастр ва геофазовий ахборот агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб юритилади) ташкил этилади.
Ҳужжатга мувофиқ, қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари этиб белгиланади:
• Давлат кадастрларини юритиш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминлаш;
• Давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастри, манзилли реестр, ҳудудларнинг давлат кадастрини юритишни ташкил қилиш;
• Ягона давлат кадастрлари тизими, Миллий географик ахборот тизими, Фазовий маълумотларнинг миллий инфратузилмаси, Доимий амал қилувчи турган жойни аниқловчи глобал йўлдош станциялари миллий тармоғи, кадастр ва кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказишнинг интеграцияланган ахборот тизими – электрон ҳукумат тизимининг базавий платформаси таркибий элементларини ишлашини таъминлаш;
• кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, давлат кадастрларини юритиш, кўчмас мулкни ёппасига кадастр баҳолаш, фазовий маълумотларни яратиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани, техник бошқарув ва стандартлаштириш тизимини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш орқали такомиллаштириш;
• ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг шаффоф ва умумий фойдаланиш учун очиқ бўлган тизимининг амал қилишини таъминлаш;
• кўчмас мулк объектларини оммавий кадастр баҳолашни ташкил қилиш ва амалга ошириш;
• кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, давлат кадастрларини юритиш, кўчмас мулкни оммавий кадастр баҳолаш, фазовий маълумотларни яратиш ва улардан фойдаланиш соҳаларида илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш ва амалга ошириш;
• кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, давлат кадастрларини юритиш, кўчмас мулкни оммавий кадастр баҳолаш, фазовий маълумотларни яратиш ва улардан фойдаланиш соҳаларида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва мунтазам малакасини оширишни ташкил қилиш;
• халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида замонавий технологиялар ва стандартларни жорий этиш.
LiveБарчаси