Кадастр агентлигига янги бошлиқ тайинланди
Жамият
−
11 Июнь 6160 1 дақиқа
Бугун, 11 июнь куни Кадастр агентлигида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди ва унда Садриддин Абдуллаевич Турдиев агентлик директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, йиғилишни Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев олиб борган. Йиғилишда Кадастр тизими фаолиятини янада такомиллаштириш, бугунги вазият ва олдинда турган асосий вазифалар таҳлил қилинган. Йиғилишда ташкилий масала кўрилган.
Президентнинг тегишли қарори билан Садриддин Абдуллаевич Турдиев Кадастр агентлиги директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. Турдиев шу пайтга қадар прокуратура органларида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.
Шунингдек, Президент Администрация раҳбарининг фармойиши билан:
- Файзуллаев Мурат Мухтарович Кадастр агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига;
- Алишер Абдуазизович Хафизов Кадастр агентлиги директори ўринбосари лавозимига;
- Мирсаид Содиқович Мирмақсудов Кадастр агентлиги директори ўринбосари лавозимига;
- Тўлқин Мансурович Абдуллаев Кадастр агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланган.
Бундан ташқари, Абдушукур Ҳамидович Абдуллаев Кадастр агентлиги директори маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Йиғилиш якунида кадастр органлари мутасаддилари олдида турган асосий вазифалар белгилаб берилган.
Турдиев шу пайтга қадар прокуратура органларида турли раҳбарлик лавозимларида, жумладан, Хоразм, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари прокурори лавозимларида ишлаган.
Live
БарчасиРоналду халқига мурожаат қилди
12 Июнь