Қуёшда сўнгги уч йилдаги энг кучли портлаш юз берди

Олам

image

Кеча, 29 ноябрь куни Қуёшда сўнгги уч йилдаги энг кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Россия Фанлар академиясининг Физика институти Қуёшнинг рентген астрономияси лабораторияси маълум қилди.

“Орбитада ишлайдиган космик рентген детекторларининг кўрсаткичларига кўра, портлашга M4.4 балли берилган. Бу беш баллик чақнашлар тизимидаги тўртинчи даража (фақат Х синфидаги чақнашлар М синфидан юқори). Охирги марта Қуёшда шундай ва бундан кучли чақнаш 2017 йил кузида юз берганди”, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, катта эҳтимол билан чақнашнинг реал кучи янада юқори бўлган. Негаки, портлаш маркази Қуёшнинг Ерга кўринмайдиган тарафида бўлган. Шунинг учун олимлар чақнаш кучи X синфига кириши ҳам мумкинлигини айтмоқда

Мутахассислар, портлаш Қуёшнинг нариги тарафида юз бергани учун ундан чиққан зарарли қисмлар ердан юз миллионлаб километр узоқликка сочилиб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қуёш

Баҳолаганлар

271

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг