Қуёшда мушук шаклидаги сирли ҳудуд аниқланди

Бу қизиқ

−

image

Қуёш юзасида мушук силуэтига ўхшаш коронал тешик пайдо бўлди. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Космик тадқиқотлар институти ва Сибирь филиали Қуёш-Ер физикаси институтининг Қуёш астрономияси лабораторияси хабар берди.

Лабораториянинг Telegram-каналида эълон қилинган хабарда мазкур ҳодиса ҳазиломуз тарзда изоҳланган.

“Коронал тешик эса мушукчага айланди. Бунинг учун, тўғри, Қуёшни айлантиришга тўғри келди”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, коронал тешик – Қуёш атмосферасининг ташқи қатлами бўлган коронадаги магнит майдони очиқ чизиқларга эга ҳудуддир. Бу жойларда плазма зичлиги ва ҳарорати атрофдаги қисмларга нисбатан паст бўлади. Шу сабабли улар ультрабинафша ва рентген тасвирларида қоронғи ҳудуд сифатида кўринади.

Бундай тешиклар юқори тезликдаги қуёш шамоли оқимларининг манбаи ҳисобланади. Улар Ерга етиб келганда геомагнит бўронларини келтириб чиқариши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ астрономлар Қуёш оқ митти юлдузга айланганидан кейин унинг тизимидаги сайёраларнинг орбиталари беқарорлашиб, уларнинг аксарияти тизимдан чиқиб кетиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг