Қуёшда кучли чақнаш содир бўлди

Олам

image

Бугун, 30 март куни Қуёшда охирги 2 ой ичида илк бор “олий балл”ли чақнаш юз берди. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Космик тадқиқотлар институтининг Қуёш астрономияси лабораторияси хабар берди.

“X даражали (олий балл) чақнаш содир бўлди. Бу 2026 йил 4 февралдан бери, яъни қарийб икки ой ичида кузатилган биринчи шундай ҳолатдир”, дейилади лаборатория хабарида.

Қайд этилишича, бу 28 март куни қайд этилган плазма чиқиндисидан кейин Қуёшда юз берган иккинчи муҳим ҳодисадир.

Лабораториянинг қайд этишича, янги отилиб чиққан плазма булути аллақачон коинотдан келаётган тасвирларда кўринмоқда. Уларга кўра, плазма булутининг асосий қисми четга қараб кетмоқда, бироқ унинг чекка қисмлари Ерга тегиб ўтиши мумкин.

Аввалроқ лаборатория Қуёшда содир бўлаётган йирик плазма отилиши ярим асрдан кўпроқ вақт ичида Ойга амалга ошириладиган илк бошқарилувчи миссияга таъсир қилиши мумкинлигини қайд этган. NASA’нинг Artemis II миссияси 1 апрель куни бошланиши керак. Унинг давомида тўрт нафар фазогир Ойнинг орқа томонини сиртга қўнмасдан айланиб ўтади ва Ерга қайтади. Бу 1972 йилдан бери йўлдошга амалга оширилаётган илк бошқарилувчи парвоздир. Миссия тахминан ўн кун давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қуёш кучли чақнаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг