Қувайтга қарши ўйинни қайси футболчи ўтказиб юбориши маълум бўлди
Спорт
−
09 Октябрь 2025 3524 1 дақиқа
Бугун, 9 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси халқаро танаффус доирасида дастлабки ўртоқлик ўйинини ўтказади. Мамлакатнинг биринчи рақамли жамоаси Қувайт терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Бугунги беллашувни терма жамоа ва Эроннинг “Трактор” клуби ярим ҳимоячиси Одилбек Ҳамробеков ўтказиб юбориши маълум бўлди. Бу ҳақда “Varzesh3” нашри хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, футболчи оёғининг мушак қисмидан жароҳат олган ва терма жамоанинг ўйинолди сўнгги машғулотларида иштирок эта олмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ терма жамоа бош мураббийи Каннаваро 2 нафар футболчининг жароҳат олгани ҳақида айтган эди.
Жаҳонгир Иномжонов
Live
БарчасиПушкиннинг чевараси оламдан ўтди
07 Февраль