Қувасой шифохонасида бош шифокор пичоқланди
3-саҳифа
−
12 Декабрь 2023
9584Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда, Қувасой шаҳри тиббиёт бирлашмасида бош шифокор бемор аёлнинг эри томонидан пичоқлангани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бунга Фарғона вилояти ИИБ ўз муносабатини билдирди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 11 декабрь куни Қувасой шаҳар тиббиёт бирлашмасида фуқаро Н.А. ушбу бирлашма бўлим бошлиғи Х.Н. билан ўзаро келишмовчилик сабабли жанжаллашиб, ёнидаги пичоқ билан бош шифокорга оғир тан жароҳати етказган.
Ҳолат шу куннинг ўзида Қувасой шаҳар ИИБ томонидан тегишли тартибда рўйхатга олиниб, воқеа жойига тергов-тезкор гуруҳи етиб борган.
"Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “л” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчи Н.А. ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган. Жиноят иши вилоят ИИБ томонидан назоратга олинган бўлиб, якунига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади", дейилади бу ҳақдаги муносабатда.
LiveБарчаси