Қўшма штатлар: Оқ уйдан икки километр узоқликда отишма юз берди (видео)

Олам

image

Кеча, 22 июль куни АҚШда мамлакат Президенти қароргоҳи — Оқ уйдан атиги икки километр узоқликда отишма юз берди. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда

Қайд этилишича, мамлакат пойтахти Вашингтоннинг гавжум қисмида юз берган отишмада икки киши жароҳат олган.

“Иккала жабрланувчи ҳам ҳушида ва нафас олмоқда. Улар маҳаллий шифохоналарга юборилган”, дейилади хабарда. Таъкидланишича, воқеа маҳаллий вақт билан соат 20:00 да 14 ва Риггс кўчаларининг кесишмасида содир бўлган.

Маълум қилинишича, жиноятчи ҳали қўлган олинмаган. Полиция гумондорни қидирмоқда. У сариқ свитер кийиб олган ва маҳаллий рақам тақилган қора автомобилда қочиб кетган. Воқеа гувоҳларининг ижтимоий тармоқларда ёзишича, ҳодиса вақтида 20-30 га яқин ўқ озовлари эшитилган.

Маълумот ўрнида, АҚШ Президенти Жо Байден мамлакатни “қуролли зўравонлик” эпидемияси қамраб олганини бир неча бор таъкидлади. Воқеа содир бўлишидан бир кун олдин, 21 июлда у мамлакатда умумий ҳисобда жиноятлар сони камайиб бораётган бўлса-да, ўқотар қуролдан ўлим сони кўпаётганини қайд этганди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойида Оқ уйга Президент Байденнинг олдига қурол билан кирмоқчи бўлган аёл ҳибсга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Оқ уй Вашингтон Байден

Баҳолаганлар

64

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг