Қурол – тинчликка элтувчи йўлдир – Столтенберг
Олам
−
05 Январь 2023
5386НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Украинага ҳарбий ёрдамни кўпроқ беришга чақирди, чунки “қурол – тинчликка элтувчи йўл”. Бу ҳақда НАТО матбуот хизмати бугун, 5 январь куни Брюсселда Бош котибнинг Норвегия корхоналар конфедерациясининг Ослодаги йиллик конференциясидаги нутқидан кейин тарқатилган баёнотида айтилади.
НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Украинани, жумладан, қўшимча қуроллар билан қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади. Столтенбергнинг матбуот хизмати унинг сўзларидан иқтибос келтирди:
“Аслида қурол-яроғ тинчликка йўлдир”.
Ҳужжатда, шунингдек, Столтенберг иттифоқчиларнинг мудофаага кўпроқ сармоя киритиши, авторитар режимларга қарамликни йўқотиши, эркинлик ва демократия учун биргаликда туриши зарурлигини таъкидлагани айтилади.
Аввалроқ “The New York Times” Шимолий Атлантика альянси вакилларига таяниб, НАТО давлатлари Украинага жами 40 миллиард долларлик қурол-яроғ ўтказганини, бу Франциянинг йиллик ҳарбий бюджети билан таққосланганини хабар қилган эди. Шу билан бирга, НАТОнинг 30 та давлатидан 20 таси Украинага қурол етказиб бериш бўйича ўз имкониятларини тугатган, Польша ва Болтиқбўйи мамлакатлари айниқса оғир аҳволга тушиб қолган. Ташкилотнинг қолган 10 аъзоси эса етказиб беришни давом эттириш имкониятини сақлаб қолди. Улар орасида Франция, Германия, Италия ва Нидерландия бор.
Ўз навбатида, Россия Президенти Владимир Путин Украина ҳақиқатда АҚШ томонидан назорат қилинаётганини ва Россияга қарши қўчқор сифатида фойдаланилаётганини айтди. Давлат раҳбари Киевга қурол етказиб бериш жиддий қийинчиликлар туғдиришидан огоҳлантирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь