Қурилишда ўзбекистонлик бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди
Олам
−
11 Октябрь 2019
4321Жорий йилнинг 8 октябрь куни Москва вилояти Люберецй тумани ҳудудидаги ўрмондан Ўзбекистон фуқароси Х.Б.нинг жасади топилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россиянинг элчихонаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, элчихона 2 октябрь куни “Томилинск электрон заводи” илмий-ишлаб чиқариш корхонаси” МЧЖнинг объектларидан бирида девор қулаши натижасида ўзбекистонлик вафот этгани ва ташкилот раҳбарлари мазкур ҳолатни яширишга уринаётгани тўғрисида маълумот олган.
Элчихона ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга расмий мурожаат қилиб, бош консул Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграция агентлиги ваколатхонаси раҳбари билан биргаликда воқеа жойига борган.
Тергов органлари қидирув амалиётларини олиб борди ҳамда марҳумнинг жасади объектдан 5 км узоқликдан топилди. Айни пайтда тергов ва тезкор қидирув тадбирлари давом этмоқда.
Элчихона вазиятни назоратга олди ҳамда марҳумнинг жасадини Ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларини ҳал қилмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради ва Россиянинг Марказий федерал округи (Белгород области, Брянск области, Владимир области, Воронеж области, Иваново области, Калуга области, Кастрома области, Курск области, Липецк области, Москва шаҳри, Москва области, Орёл области, Рязан области, Смоленск области, Тамбов области, Твер области, Тула области, Ярослав области) ва Арманистон ҳудудидаги ўзбекистонликлар зарур вазиятларда Москва шаҳридаги элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +7 499 230-00-76, +7 499 238-36-20.
LiveБарчаси