Қурилиш вазирлиги сайтига ИШИД киберҳужум қилгани айтилмоқда
Жамият
−
26 Март
13016Ижтимоий тармоқларда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг “Улуш киритиш асосида уй-жой қуриш” миллий ахборот тизимига ИШИД хакерлари бузиб киргани тўғрисида хабар тарқалди.
“Сизнинг тизимингиз ИШИД томонидан бузилган. Биз шу ердамиз”, деган ёзув пайдо бўлган сайтда.
Вазирлик мазкур ҳолатга муносабат билдирди ва расмий сайтга бузиб кирилмаганини, фақатгина ҳаволани ўзгартиришга уриниш бўлганини маълум қилди.
“Бугун, 26 март куни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг mc.uz расмий сайтидаги rd.mc.uz ҳаволасига хакерлар ҳужум қилишга ҳаракат қилган”, дейилади вазирлик баёнотида.
Таъкидланишича, расмий сайт фаолиятида ҳеч қандай узилишлар бўлмаган. Бироқ вазирлик хакерлар ким эканига аниқлик киритмаган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябрь ойида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги сайти хакерлар ҳужумига учраганди.
LiveБарчаси