Қурилиш вазирлиги порахўр ходим ҳақида БПга қарши баёнот билан чиқди. Ким алдаяпти?

Жамият

image

Аввалроқ, Хоразмда вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси етакчи инспектори пора билан ушлангани ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабарига таяниб маълумот берган эдик. 

Ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги баёнот бериб, 1000 АҚШ доллари миқдорида пора билан қўлга олинган ходим тизимдан пора билан қўлга тушишидан аввал ишдан бўшатилганини иддао қилмоқда. Қайд этилишича қўлга олинган шахс Р.Р. 28 январь куни лавозимидан озод этилган. 

Қайд этилишича, Р.Р. 2020 йил 29 апрелда Хоразм вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясининг бинолар ва қурилмаларнинг техник ҳолатини ўрганиш бўлимига етакчи мутахассис лавозимига қабул қилинган.  

2021 йил 15 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш назорати инспекциясида аттестациядан ўтказилиб, унга қурилиш-монтаж ишлари устидан назорат қилиш махсус гувоҳномаси берилган.  

2020 йил 21 сентябрдан Қурилиш-монтаж ишлари устидан назорат бўлими етакчи инспектори лавозимига ўтказилган. 

“2022 йил 28 январдан Хоразм вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясининг буйруғига асосан Р.Р. билан тузилган меҳнат шартномаси ўз ихтиёри билан бекор қилинган. Қўлга олинган пайтда Р.Р. ушбу лавозимда фаолият юритмаётган бўлган”, дейилади Қурилиш вазирлиги хабарида. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти тарқатган маълумотларда эса шундай дейилади:

Департамент ҳамда ДХХнинг Хоразм вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Натижада вилоятнинг қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси етакчи инспектори Р.Р., фуқаро Р.нинг Хонқа тумани, Қирқёп қишлоғидаги биносини фойдаланишга қабул қилиш ҳақидаги мурожаати инспекция томонидан кўриб чиқилиб, объектни қабул қилиш рад қилинган бўлса-да, Р.Р. хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаронинг таниши Ф.га гўёки ушбу мурожаатни ижобий ҳал қилиб беришини ваъда қилиб, эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қурилиш вазирлиги

Баҳолаганлар

351

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг