Хоразмда етакчи инспектор пора билан ушланди
3-саҳифа
−
04 Февраль 2022
12793Хоразмда вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси етакчи инспектори пора билан ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Расмий маълумотга кўра, Департамент ҳамда ДХХнинг Хоразм вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Натижада вилоятнинг қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси етакчи инспектори Р.Р., фуқаро Р.нинг Хонқа тумани, Қирқёп қишлоғидаги биносини фойдаланишга қабул қилиш ҳақидаги мурожаати инспекция томонидан кўриб чиқилиб, объектни қабул қилиш рад қилинган бўлсада, Р.Р. хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаронинг таниши Ф.га гўёки ушбу мурожаатни ижобий ҳал қилиб беришини ваъда қилиб, эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси