Ҳар бир оилага 10 000 лирадан тарқатилади. Эрдўған зилзила марказига борди

Олам

image

Туркиянинг ўн вилоятида содир бўлган зилзила оқибатларини бартараф этиш учун давлат барча воситалар ва имкониятларни ишга солди. Бу ҳақда Президент Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 8 февраль куни Қаҳрамонмараш шаҳрида маълум қилди. 

Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, эпимаркази Қаҳрамонмараш вилояти бўлган икки зилзила қурбонлари сони, сўнгги маълумотларга кўра, 8574 кишига етган, яна 49133 киши жароҳат олган. 6444 та турар-жой биноси вайрон бўлган. 

Туркия Президенти эпимаркази Қаҳрамонмарашда бўлган икки зилзиладан жабр кўрган оилаларнинг ҳар бирига давлатдан 10 минг лира (тақрибан 530 АҚШ доллари) дан ёрдам олишини маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, табиий офат зонаси аҳолиси, агар хоҳласа, Анталия, Алания ва Мерсиндаги меҳмонхоналарда қолиши мумкин. 

Президент зилзиладан жабр кўрган 10 та вилоят аҳолисини бошқа офатлар ҳудудида бўлгани каби бир йил ичида ҳам янги квартиралар билан таъминлашни мақсад қилганини айтди. 

Эрдўған ватандошларини фалокатга қарши бирдамлик ва ҳамжиҳатликка чақирди. 

Давлат раҳбари фуқаролар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари провокацияларга берилмасликлари ва фақат Туркия ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар департаменти (AFAD) томонидан бериладиган расмий маълумотларга ишонишларини кераклигини айтди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған Туркиядаги зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг