Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари эълон қилинди
Жамият
−
25 Май 12276 1 дақиқа
Ўзбекистондаги жоме масжидларда жорий йил 27 май куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар берди.
Республика ҳудудларида Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтларда адо этилади:
- Андижон – 05:05
- Наманган – 05:05
- Фарғона – 05:05
- Тошкент шаҳри – 05:10
- Тошкент вилояти – 05:10
- Сирдарё – 05:20
- Жиззах – 05:20
- Самарқанд – 05:30
- Сурхондарё – 05:30
- Қашқадарё – 05:35
- Навоий – 05:35
- Бухоро – 05:35
- Хоразм – 05:50
- Қорақалпоғистон Республикаси. 05:55.
Юқорида кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланган.
Live
Барчаси