Қуръоннинг рус тилидаги тафсирини яратган аёл вафот этди

Олам

image

Бугун, 3 сентябрь куни россиялик профессионал таржимон ва мусулмон жамоатчилиги вакили Иман Валерия Порохова 79 ёшида вафот этди. У Қуръоннинг рус тилидаги машҳур шарҳининг (тафсир) муаллифи сифатида танилган. Унинг тафсирини 12 та нашриёт маъқуллаб, чоп эттирган.

Валерия Прохорова Гуманитар фанлар академияси, Халқаро Евроосиё маданияти академияси бошқарув кенгаши, Халқаро ахборотлаштириш академияси, Россия табиий фанлар академиясининг аъзоси ҳисобланади. Шунингдек, у Евросоиё миллий университетининг фахрий профессори ҳисобланади.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Прохорова Татарстон Мусулмонлар диний бошқармасига бориб, республика муфтийси Камил Самигуллин билан учрашганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қуръон Валерия Прохорова

Баҳолаганлар

106

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг