Қуръонни ёқиб юборган ироқлик қочқин Швециядан депортация қилинди
Олам
−
28 Октябрь 2023
15334Швеция миграция идоралари июлдан сентябргача тўрт марта Қуръонни ёқиб юборган ироқлик қочқин Сальван Момиканинг мамлакатда яшаш учун рухсатномасини бекор қилиш ва депортация қилишга қарор қилди. Бу ҳақда Швеция миграция департаменти вакили Эспер Тенгрутга таяниб, TV4 телеканали хабар берди.
Қарорга кўра, Сальван Момика яқин орада депортация қилинадиган мамлакатни танлаши керак бўлади.
“Қарор 25 октябрь куни қабул қилинган. Бу билан унинг мақоми (қочоқ) ва яшаш учун рухсатномаси бекор қилинади ва депортация қилинади”, дейди Эспер Тенгрут.
Унга кўра, депортация бошпана зарурлиги ҳақида ёлғон маълумот бериш билан боғлиқ. Мамлакатдан депортация қилишдан ташқари, Сальван Момиканинг Швецияга қайтиши беш йилга ман этилади.
Миграция идораси ироқлик қочқинга бошқа давлатдан яшашга рухсат олиши учун вақт берган, чунки Сальван Момиканинг Ироқда "қийноққа солиниш хавфи" бор. Бироқ у Швецияни тарк этиш ниятида эмаслигини ва миграция департаменти қарори устидан шикоят қилишини айтган.
Маълумот учун, Сальван Момика жорий йилнинг июнь ойидан сентябригача Швецияда Қуръонни ёқиш бўйича тўртта тадбир ўтказган. Ироқ бунга жавобан Швеция билан дипломатик алоқаларни узиб, элчисини Бағдоддан чиқариб юборган. Апрель ойида мамлакат маъмурий суди Қуръон ёқиб юборилган намойишларга қўйилган тақиқни бекор қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь