Қўқондаги даҳшатли портлаш ортидан жиноят иши очилди

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида содир бўлган портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ 2-минтақавий ҳудуд Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши Тергов департаменти томонидан назоратга олинган. 

Маълум қилинишича, Ички ишлар вазири ўринбосари Рамазон Ашрапов Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида содир бўлган бахтсиз ҳодиса жойида бўлиб, тергов-тезкор гуруҳи фаолиятини мувофиқлаштирган. 

Вазир ўринбосари Ашрапов томонидан воқеа жойида тергов-тезкор гуруҳи тузилиб, масъул ходимларга зарур топшириқлар берилган. Жумладан, ҳодиса жойини Жиноят-процессуал кодекси талабларига мувофиқ ҳужжатлаштириш, иш учун аҳамиятга эга бўлган нарса ва буюмларни олиш, гувоҳлардан батафсил кўрсатмалар олиш ҳамда бошқа зарур тергов ҳаракатларини амалга ошириш вазифалари юклатилган.

Қайд этиш жоиз, кеча, 25 февраль куни соат 14:47 да Фарғона вилояти Қўқон шаҳри Бўстон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида чақнаш содир бўлиб, унинг оқибатида ёнғин келиб чиққанди. Ҳодиса оқибатида бир нечта хонадонларга зарар етган.

Қолаверса, мазкур уйда истиқомат қилган, 2007 йилда туғилган фуқаро бетон қоплама (плита) босиб қолиши сабабли оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Бошқа шахсларнинг жароҳат олгани тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

Хабар асосида ҳодиса жойига ички ишлар органлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг масъул ходимлари етиб келиб, ёнғинни бартараф этиш, чақнашнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ва ҳодиса жойини кўздан кечириш ишларига киришилган.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш Қўқон Рамазон Ашрапов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг