Қўқонда мактаб ўқувчиси машинада одам уриб юборди
3-саҳифа
−
29 Апрель
5473Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида 11-синф ўқувчиси автомашина бошқариб кетаётганида одам уриб юборгани, жабрланувчининг жароҳатлари жиддий бўлишига қарамасдан ИИБ профилактика инспектори унинг ота-онасидан беморни шифохонадан олиб кетишини талаб қилгани ҳақидаги хабар тарқалди. Мазкур ҳолат бўйича вилоят ИИБ муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 25 апрель куни Қўқон шаҳар Усмон Носир кўчасидаги пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёда 2000 йилда туғилган Б.М. (аёл)ни 2006 йилда туғилган ҳайдовчи Қ.А. ўз бошқарувида бўлган Matiz русумли автомашинасида туртиб юборган.
ИИБнинг билдиришича, ҳайдовчи пиёдага биринчи ёрдам кўрсатиб, шифохонага олиб борган.
“Ҳозирда Б.М.нинг олган тан жароҳатининг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида Суд тиббий экспертизаси тайинланган бўлиб, терговга қадар текширув ҳаракатларига киришилган. Шунингдек, хабарда келтирилган ИИО ходимининг хатти-ҳаракатлари юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Якунига кўра, ҳар бир ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Навоий вилоятининг Кармана туманида 8- ва 9-синф ўқувчилари ўзганинг Matiz русумли автомашинасини бошқариб кетаётганда йўл-транспорт ҳодисасига учраганди. Оқибатда икки нафар ўқувчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Учинчиси оғир тан жароҳати олди.