Қўқонда “гашиш”ни пуллаётганлар қўлга олинди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 15 апрелидан 15 майига қадар Фарғона вилоятида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор профилактик тадбирида гиёҳвандлик моддасини сотаётган яна 2 киши қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Қўқон шаҳрининг Боғибанон кўчасида яшовчи 2004 йилда туғилган ва Орзу кўчасида яшовчи 2000 йилда туғилган шахс харидор билан 18 минг долларга 1 килограмм “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотишга келишиб, шундан 560 граммини сотаётган вақтида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 апрель куни Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида гиёҳванд модда сотган 2 киши қўлга олинганди. Улар “қора бозор”даги нархда 150 минг долларга баҳоланган 11 килограммдан ортиқ гиёҳванд модда – “опий” ва “гашиш”ни 90 минг долларга сотмоқчи бўлган пайтда ашёвий далиллар билан ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қўқон гашиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг