Қўқонда фохишахона сақлаган аёл ушланди
Жамият
−
07 Апрель 2020
52016Қўқон шаҳрида икки кишига жинсий алоқа учун шароит қилиб берган аёлга нисбатан жиноий иш очилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 4 апрель куни Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Т.Ш.исмли аёл яшаш хонадонида К.А. ва М.Д.га жинсий алоқа қилишлари учун 70 000 сўм пул эвазига шароит яратиб берган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 131-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.