Қўқонда эркак қорнини шиша билан кесиб ташлади

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Қўқон шаҳрида бир эркак кўчада қорин қисмини шиша бўлаги билан кесиб, ўзига тан жароҳати етказгани акс этган видео тарқалди. Бош прокуратура мазкур ҳолат бўйича расмий маълумот берди.

Аниқланишича, кеча, 12 февраль куни 1987 йила туғилган фуқаро М.Р. акаси томонидан Наркология диспансерига олиб борилган. У ерда М.Р. кучли психоз (васваса) ҳолатида қабул қилиниб, муассасага ётқизилган ва унга керакли муолажалар қилинган.

Олиб борилган даво муолажаларга қарамасдан, фуқаро беихтиёр турли ҳаракатларни содир этиб, бўлим ойналарини синдириб, ўзига тан жароҳати етказган ва муассасадан чиқиб кетган.

Кўчада ижтимоий хавфли ҳаракатларини давом эттириб, “Авиакасса” кириш эшиги ойнасини боши билан уриб, қорин қисмига қўлида бўлган шиша бўлаги билан жароҳат етказган. Уни опаси ва акаси воқеа жойидан олиб кетган.

Воқеа жойи шаҳар прокурори У.Хамдамов бошчилигида тезкор- тергов гуруҳи томонидан кўздан кечирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2020 йил июль ойида вилоят 2-сонли Наркология диспансерида турли наркотик ва психотроп моддалар истеъмол қилувчи (полинаркомания) бемор сифатида “Д” назоратга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, ўзига ўзи тан жароҳати етказган фуқаро муқаддам Жиноят кодексининг 164, 165 ва 276-моддалари билан судланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қўқон

Баҳолаганлар

570

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг