Қўқонда Damas одам уриб юборди, марҳум велосипедда бўлган
Жамият
−
24 Апрель 2020
6734Жорий йилнинг 22 апрель куни Қўқон шаҳрининг Фаробий кўчасида ҳалокатли йўл транспорти ҳодисаси рйў берди. В.А. бошқарувидаги Damas русумли автомашина велосипедчи Т.Ж.ни уриб юборди. Оқибатда Т.Ж. жароҳат олиб шифохонага олиб борилди. Бироқ кўрсатилган ёрдамларга қарамай, у вафот этди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот ўрнида, Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь