Қуддусда машина 15 исроиллик ҳарбийни босиб кетди
Олам
−
06 Февраль 2020
9638Қуддус марказида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларни машина уриб кетди. Бу ҳақда Исроил полицияси вакилига таяниб, “Jerusalem Post” нашри хабар бермоқда.
Воқеа станция яқинида содир бўлган. Ҳодиса оқибатида 15 киши шошилинч касалхонага ётқизилган. Шифокорлар уларнинг аҳволи оғирлигини айтишмоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари воқеани террорчилик ҳаракати деб баҳоламоқда.
Маълумотларга кўра, гумонланувчининг машинаси топилган.