Қримдаги ҳарбий аэродромга ҳужум бўлди (видео) 

Олам

image

Россия томонидан аннексия қилинган Қрим шимолидаги Жанкой шаҳрида ҳарбий аэродром ёнди. Кенг кўламли ёнғиндан аввал бугун, 17 апрелга ўтар кечаси портлашлар содир бўлган. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.

"Украинская правда" маҳаллий аҳолига таяниб, портлашлар ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинишидан олдин содир бўлганини ёзмоқда. 

“База” Telegram-канали эса Украина Қуролли кучлари соат 3:40 да Жанкойдаги аэродромга зарба бергани, ҳужум деярли бир соат давом этганини хабар қилди. Версиялардан бирига кўра, ҳужум баллистик ракеталар билан амалга оширилган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳаммаси бўлиб аэродромга 7 ёки 8 та ракета учирилган. Маҳаллий аҳоли портлаш овози ҳақида хабар берган. Тахминларга кўра, ҳаво мудофааси ишлаган. Ўққа тутилгандан сўнг аэродром ҳудудида ёнғин бошланган.

Ёнғиннинг кутилаётган сабаблари ва оқибатлари ҳақида маълумот берилмаган. Ҳодиса ҳақида расмий маълумот йўқ. Аҳоли эвакуация қилинмади.

Жанкойда фаол Россия аэродроми мавжуд. ОАВ хабарига кўра, унда Жанубий ҳарбий округнинг 4-ҳарбий ҳаво кучлари ва ҳаво мудофааси қўмондонлигининг 27-аралашган авиация дивизиясининг 39-вертолёт полки, учта авиация эскадрони жойлашган.

Ўз навбатида, РБК-Украина Россия Федерациясининг Украинага қарши кенг кўламли уруши бошланганидан сўнг, Россия аэродромни логистика маркази ва ҳарбий базага айлантирганини таъкидлайди. 

“Хусусан, апрель ойида партизанлар Жанкойда фуқаролик инфратузилмаси яқинида рус ҳарбий омборини топдилар. Шаҳарда кучли ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ҳам ўрнатилган”, деб ёзади Украина нашри.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Қрим аэродром Жанкой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг