Қрим кўпригида портлаш: автомобиль йўли қисман қулаб тушди
Олам
−
08 Октябрь 2022
14636Аввалроқ Россияни Қрим яримороли блан боғловчи Керч кўпригида ёнғин бошлангани ҳақида хабар берган эдик.
Россия Миллий аксилтеррор қўмитаси (МАҚ) Қрим кўпригида юк машинаси портлатиб юборилганини тахмин қилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
“Бугун соат 06:07 да Қрим кўпригининг автомобиль қисмида Таман яримороли томонида юк машинаси портлатиб юборилди, натижада Қрим ярим ороли томон кетаётган темир йўл поездининг еттита ёқилғи баки ёниб кетди” дейилади ҳисоботда.
МАҚ маълумотларига кўра, кўприкнинг иккита автомобиль қисми қисман қулаб тушган. Кўприкнинг қуруқлик қисми устидаги арк шикастланмаган.
Қрим ҳукуматининг маълум қилишича, қурбонлар йўқ. Минтақа парламенти раҳбари Владимир Константиновнинг сўзларига кўра, етказилган зарар унчалик катта эмас, фавқулодда ҳолат оқибатлари тез орада бартараф этилади. Кўприкда ҳаракат тўхтатилган, бўғозда кемалар ҳаракати давом этмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь