Қозондаги мактабда отишма ва портлаш содир бўлди. 9 киши қурбон бўлди (видео)
Олам
−
11 Май 2021
10256Бугун, 11 май куни Россиянинг Қозон шаҳридаги мактаблардан бирида аввал отишма, кейин эса портлаш юз берди. Бу ҳақда Россия ОАВ хабар бермоқда.
Мактабдаги отишмадан кейин 13 киши шифохонага ётқизилган. Уларнинг 12 нафари болалар. Ҳодиса натижасида 9 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда. Тўрт киши реанимация бўлимига ётқизилган.
Ҳодиса жойидан тарқалган кадларда болалар отишма вақтида қочиш учун мактаб ойнасидан сакрагани кўринади.
Татарстан прокуратураси республика прокурори Илдус Нафиков ҳодиса жойига етиб борган. Ҳозирда вазиятни тўлиқ ўрганиш ишлари бошланган.
Кейинроқ 175-сонли мактабда ёш йигит отишма уюштиргани аниқланиб, у ҳибсга олинган. Иккинчи бузғунчи 4-қаватда қамал қилинган. Ҳодиса жойида тезкор хизмат ходимлари иш олиб бормоқда.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, бузғунчи отишмани бошлашидан олдин портлаш уюштирган.
“Мен дарсда эдим, аввал портлаш овозини эшитдим, кейин отишмани. Камида иккита ўқ узилди, балки кўпроқдир, қўрқиб кетгандим, аниқ айтолмайман. Қурбонлар орасида ўқувчи ва ўқитувчилар бор, аммо аниқ ким ўлганини билмайман. Ҳужум қилганлар ўқувчи эканига шубҳам бор. Отишма бошланганидан бир неча дақиқа ўтиб, бизнинг синфни эвакуация қилишди”, деган ўқувчи қизлардан бири.