Қозоғистоннинг янги Бош вазири Ҳукуматнинг асосий вазифасини очиқлади

Олам

image

Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов янги Вазирлар маҳкамасининг биринчи йиғилишида Ҳукуматнинг вазифаси мамлакатни кенг кўламли инқироздан олиб чиқиш эканини айтди.

“Ҳурматли ҳукумат аъзолари, биз бутун мамлакат учун оғир паллада давлат раҳбарининг юксак ишончини оқлашимиз керак. Янги ҳукумат Президент томонидан қўйилган фуқароларнинг ҳаёт сифатини оширишга қаратилган вазифаларни бажариш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга ошириши керак. Мамлакатни кенг кўламли инқироздан олиб чиқишимиз керак”, деган у йиғилишни очиб. 

Смоиловнинг сўзларига кўра, булар жуда мураккаб ва кенг кўламли вазифалардир. 

“Бизнинг ишимиздан ҳақиқий натижаларни кутишмоқда”, дея хулоса қилган у. 

Маълумот ўрнида, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев жорий йилнинг 5 январь куни Республика ҳукуматини истеъфога чиқариш тўғрисидаги фармонни имзолади, Смаилов Бош вазир вазифасини бажарувчи бўлди, 11 январда эса у бу лавозимга тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

139

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг