Тўқаев Қозоғистоннинг янги Бош вазирини тайинлади

Олам

image

Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев бугун, 11 январь куни Алихан Смоиловни Қозоғистон Бош вазири этиб тайинлади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди. 

“Смаилов Алихан Асханович Қозоғистон Республикаси Бош вазири этиб тайинлансин”, дейилади ҳужжатда. 

Аввалроқ, парламент қуйи палатаси унинг номзодини маъқуллаган эди. Йиғилиш “Хабар-24” телеканали орқали намойиш этилди. Тўқаев парламентда видеомулоқот орқали сўзга чиқиб, депутатларга ҳукумат раҳбари лавозимига Смоилов номзодини кўриб чиқишни таклиф қилди. 

5 январь куни норозиликлар кучайиб бораётган бир пайтда Тўқаев Асқар Мамин бошчилигидаги собиқ ҳукумат истеъфосини қабул қилди. Ўшандан бери вазирлар янги Вазирлар Маҳкамаси тайинлангунга қадар вазифасини бажарувчи мақомида ишлашда давом этишди. Ва Мамин ўрнига Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Алихон Смоилов Бош вазир бўлди.

Смоилов 49 ёшда, 2020 йил май ойидан бери Қозоғистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Бунгача у Бош вазирнинг биринчи ўринбосари – Молия вазири, турли йилларда Қозоғистон Молия вазири, Президент ёрдамчиси лавозимларида ишлаган. 

Қонунчиликка кўра, Бош вазир янги ҳукумат тузилмаси ва таркиби бўйича таклифларни ўзи тайинланганидан кейин ўн кун муддатда Президентга киритади. Парламент қуйи палатаси қўмиталари йиғилишларида депутатлар бир қатор ихтисослашган вазирлар номзодларини келишиб олишлари шарт.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

248

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг