Қозоғистоннинг давлат қарзи қанчага етгани маълум қилинди
Олам
−
28 Декабрь 2023
14712Қозоғистоннинг давлат қарзи 105 млрд долларга етди. Бу ҳақда "Zakon.kz" хабар берди.
27 декабрь куни Қозоғистон Мажлиси депутати Йерлан Саиров давлат қарзи ҳажми умумий бюджетнинг 40 фоизини ташкил этишини билдирди. Унинг сўзларига кўра, бу ҳолат маълум хавфларни юзага келтириши мумкин.
“Кваззидавлат сектори билан биргаликда давлат қарзи 105 миллиард долларни ташкил этади. Бу бутун бюджетнинг 40 фоизи, дегани. Давлат қарзининг 40 фоизга eтиши, мамлакатда молиявий муаммолар бошланганидан дарак беради. Баъзи мамлакатларда, Аргентина ва Грецияда ҳам худди шундай муаммо бор эди ва улар ўзларининг суверенитетини йўқотди.
Ҳозирда давлат қарзини назорат қилиш борасида бир қанча механизмлар назарда тутилган, лекин бюджет жараёнида, жумладан, кредит масалаларида нега депутатларнинг таклифлари тўғри кўриб чиқилмаяпти? Бу, биринчи навбатда, мамлакатнинг миллий хавфсизлигига тааллуқлидир”, дейди депутат.
Саиров ҳукумат давлат қарзи ҳажмини оширмаслик чораларини кўраётганини қўшимча қилган. Шунга қарамай ушбу ташвишли вазиятдан чиқиб кетиш учун аниқ чора-тадбирларга асосланган ҳужжат ишлаб чиқиш кераклигини ҳам айтиб ўтган.
LiveБарчаси