Қозоғистонлик Олимпиада чемпиони қанча пул мукофоти олади?

Спорт

image

Қозоғистонлик фигурали учувчи Михаил Шайдоров 2026 йилги қишки Олимпиада ўйинларида қўлга киритган ғалабаси учун расмий пул мукофоти олади. Бу ҳақда “NUR.KZ” хабар берди.

Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги буйруғига кўра, мамлакат вакиллари Олимпиада олтин медалини қўлга киритгани учун 250 минг АҚШ долларига тенг миқдорда мукофот пули олиш ҳуқуқига эга. 

Таққослаш учун, Ўзбекистон 2024 йилги Париж ёзги Олимпиадаси чемпионларига ҳукумат томонидан 200 000 АҚШ долларилик бир марталик пул мукофоти берилган.

Ҳозирги валюта курси бўйича Шайдоров тахминан 123,7 миллион тенге миқдорида мукофот олади. Унинг медали ҳозирча Қозоғистон терма жамоаси учун 2026 йилги ўйинлардаги ягона медаль бўлиб турибди.

Шунингдек, шунга ўхшаш тўловлар Олимпиада ғолиблари ва совриндорларининг мураббийларига ҳам берилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 февраль куни 21 ёшли фигурист 1994 йилдан сўнг Қозоғистон тарихидаги иккинчи Қишки Олимпиада чемпионига айланди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Олимпиада мукофот пули Михаил Шайдоров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг