Қозоғистонлик футбол афсонаси вафот этди
Спорт
−
12 Июль 2023
10048Бугун, 12 июль куни Қозоғистон Республикаси футбол фахрийлари уюшмаси президенти, Қозоғистон футбол федерацияси президентининг маслаҳатчиси Сеильда Байшаков 73 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Tengrenews” нашри хабар берди.
У халқаро тоифадаги спорт устаси ва Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий бўлган. Кўп йиллар давомида футболчи сифатида Олматанинг “Қайрат” клуби сардори бўлиб, жамоа учун 250 дан ортиқ ўйин ўтказган. Байшаков футболчилик фаолиятини якунлагач, собиқ клубида мураббий бўлиб ишлаб келган.
2007 йил август ойидан Байшаков Қозоғистон футбол Федерациясининг вице-президенти бўлиб ишлаган. 2016 йил ноябрь ойида уни бошқарган, аммо ярим йилдан сўнг истеъфога чиққан.
LiveБарчаси