Қозоғистонлик эркак хатолик сабаб 9 кун ўлдига чиқди
Бу қизиқ
−
28 Апрель 4967 2 дақиқа
Қозоғистоннинг Қостанай вилоятида Владимир Шремф исмли эркак техник хато туфайли вафот этган деб рўйхатга олинди ва бунинг ортидан қатор муаммоларга дуч келди. Бу ҳақда “31.kz” хабар берди.
Қайд этилишича, Шремф онасининг вафотига оид ҳужжатларни расмийлаштираётган пайтда Тиббиёт ходимининг биргина нотўғри киритган маълумоти сабаб эркакнинг ўзи айнан шу маълумот билан тизимга тушиб қолган.
Оқибатда эркак бир неча кун “мавжуд бўлмаган” шахсга айланган. У турли идораларга бориб, тирик эканини исботлашга мажбур бўлган.
“Ҳужжатларим бўлмагани учун ишга қўйишмади. Ҳайдовчилик ҳуқуқим бекор бўлди, машина ҳайдай олмадим, банк ҳисобларим ҳам блокланди. Ҳеч қаерга ариза топшира олмадим – ҳамма жойда ЖШШИР талаб қилинди, лекин тизимда мен йўқ эдим”, деган у.
Ниҳоят 9 кундан сўнг эркак “тирилтирилди”, яъни Владимир Шремфнинг ҳаёт экани ҳақидаги маълумотлар тўғриланди. Энди у туман шифохонасидан моддий ва маънавий зарар ундиришни режалаштирмоқда.
Тиббиёт муассасаси маъмурияти айбни тан олиб, муаммони тезроқ ҳал қилиш учун барча чораларни кўрганини маълум қилган.
“Бу хато аниқланиши билан дарҳол уни тузатишга ҳаракат қилдик. Тўғри, ўлим гувоҳномаси дарҳол берилди. Бундай хатога йўл қўйган ходим интизомий жавобгарликка тортилди”, деган Овулкўл марказий туман шифохонаси бош шифокори Темурхон Бегисбоев.
Live
БарчасиАҚШда одам итни тишлаб олди
28 Апрель