Қозоғистондаги ЙТҲда 6 ўзбекистонлик ҳалок бўлди (видео)

Олам

image

Қозоғистоннинг Манғистау вилоятидаги “Бейнеу-Тожен” трассасида ҳалокатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, оқибатда олти нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, яна тўрт нафари шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Қозоғистон телеграф агентлиги хабар берди.

"Jac йўл четида тўхтаб, чегарадан ўтиш учун навбатда турган MAN юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Машинада жами 10 киши бўлган. Улардан тўрт нафари Бейнеу марказий туман шифохонасига ётқизилди”, дейилади хабарда.

Манғистау вилояти ИИБ ва Соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, Россиядан Ўзбекистонга кетаётган машинада ўн киши бўлган. Тўрт қурбоннинг аҳволи ўртача оғир деб баҳоланмоқда.

Қайд этилишича, ЙТҲ иштирокчиларининг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлиб, транспорт воситалари бир давлатда рўйхатга олинган. Воқеа ҳақида Ўзбекистоннинг Ақтаудаги Бош консуллигига хабар берилган.

Воқеа юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган, фожианинг барча ҳолатларини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Қозоғистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made