Қозоғистондаги ўзбеклар сони очиқланди

Олам

image

Қозоғистонда яшовчи энг кўп сонли миллатлар биринчи учлигини қозоқлар, руслар ва ўзбеклар эгаллади. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий статистика бюроси мутахассислари эълон қилган рўйхатда келтирилган. 

Бюро эълон қилган маълумотларга кўра, мамлакатда жами 20,3 миллионга яқин турли миллат ва этнос вакиллари истиқомат қилади.

Қозоғистонда 1 май – Халқлар бирлиги куни арафасида энг йирик миллатлар рўйхати эълон қилинди:

  1. Қозоқлар – 14 млн 456 минг 709 киши;
  2. Руслар – 2 млн 963 минг 938 киши;
  3. Ўзбеклар – 678 минг 487 киши;
  4. Украинлар – 371 минг 807 киши;
  5. Уйғурлар – 305 минг 648 киши;
  6. Немислар – 223 минг 272 киши;
  7. Татарлар – 218 минг 926 киши;
  8. Озарбайжонлар – 155 минг 364 киши;
  9. Корейслар – 120 минг 686 киши;
  10. Турклар – 91 минг 732 киши;
  11. Дунганлар – 86 минг 067 киши;
  12. Белоруслар – 74 минг 389 киши;
  13. Тожиклар – 58 минг 712 киши;
  14. Курдлар – 51 минг 171 киши;
  15. Қирғизлар – 40 минг 200 киши.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Марказий Осиё давлатларида яшаётган аҳолининг этник таркиби маълум қилинганди. 2025 йил 1 январь ҳолатига кўра, Қозоғистонда 660,6 минг, Қирғизистонда 999,3 минг, Тожикистонда 926,3 минг, Туркманистонда 642,4 минг ва Ўзбекистонда 29,2 миллион ўзбек миллатига мансуб аҳоли истиқомат қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон ўзбек миллат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг